«Ер йўқ». Президент Тошкент туманлари ҳокимларига Янги Тошкентда лойиҳалар тайёрлашни топширди
Ўзбекистон президенти Тошкентнинг амалдаги туманларида бўш ер майдонлари етишмаётганини маълум қилди. Янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар бир туманга Янги Тошкентдан 100 гектардан ер ажратилади. Ҳокимлар бу ишга ҳафтасига бир кун ажратиши ва ҳар ой давлат раҳбарига ҳисобот бериши керак.