Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар — Пойтахт каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Дониёр Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. Бунгача у Юнусобод ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш ва экология масалалари бўйича ўринбосари эди.