Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилиши мумкин, Тошкентда 30 фоизга кўтарилади
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифларини 2026 йил 1 ноябрдан оширишни таклиф қилди. Тошкентда хизматлар нархи 30 фоизга кўтарилиши мумкин: иситиш — бир квадрат метр учун суткасига 314 сўмгача, иссиқ сув эса бир куб метр учун 11 607 сўмгача.