Ўзбекистонликлар Туркиядаги қурилиш компаниясига ишга таклиф қилинмоқда
Миграция агентлиги Туркиядаги йирик қурилиш компанияси лойиҳаларида ишлаш учун 124 нафар ходимни танлаб олмоқда. Вакансиялар орасида экскаватор оператори, сантехник, пайвандчи ва оддий ишчи бор. Маош лавозимга қараб 760 доллардан 1115 долларгача. Аризалар 16 октябргача қабул қилинади.