Хусусий етказиб берувчилар ва дўконларда газ баллонлари савдоси. Суюлтирилган газ бозори қандай ислоҳ қилинади?
Ўзбекистонда суюлтирилган газ бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш режалаштирилмоқда. 2027 йил майигача эркин нархлар бўйича таклифлар тайёрланади, кейинчалик LPG-Trade ҳудудий бўлинмаларини хусусийлаштириш ва савдо нуқталарида 5 ва 10 килограммли баллонларни сотишга рухсат бериш кўзда тутилган.