Фарғонада юқори тезлик сабаб содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида BMW ҳайдовчиси соатига 100 км дан юқори тезликда кескин бурилишда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқ ва дарахтга урилди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Олд ойнадан отилиб кетган йўловчи омон қолди.