Тошкент аэропортига яқин жойда 1,7 гектар майдонда сунъий кўл қурилмоқда
Тошкент аэропортига яқин жойда, Қумариқ маҳалласида 1,7 гектарда фавворали сунъий кўл қурилмоқда. Бу пойтахт барча туманларида 12 та сув ҳавзасини ташкил этиш лойиҳасининг бир қисми. Кўл атрофида сайр, велосипед йўлаклари, болалар майдончалари бўлади. Сув ерости қудуқларидан олинади.