«Коинот — бу олисдаги нарса эмас». Space Fest талабалар фестивали қандай ўтди?
Янги Ўзбекистон университетида II Space Fest фестивали ўтказилди. Ўқувчи ва талабалар қўл остидаги материаллардан ракета ясади, сунъий йўлдошлар лойиҳалади ва Марсга миссияларни ҳимоя қилди. Фестиваль қандай ўтгани, «Ўзбеккосмос» ёшларни аэрокосмик соҳага қандай жалб этаётгани — Gazeta репортажида.