Тошкентда яна 4 та участкада BRT линияларини қуриш режалаштирилмоқда
Тошкент ҳокимлиги автомобиллардан воз кечиш сиёсатини давом эттириш ва яна тўртта участкада BRT линияларини қуриш режалари ҳақида маълум қилди. Булар — Муқимий, Қоратош ва Кўкча Дарвоза, Паркент ҳамда Мирзо Улуғбек кўчалари (илгари улардан трамвай ўтган). Ҳозирда BRT Шаҳрисабз кўчасида қурилмоқда.