Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи
Шавкат Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан музокаралар ўтказди. Учрашувда сайёҳлар ва маданий алмашинувларни кенгайтириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни кўпайтириш ҳамда «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темирйўли қурилиши каби масалалар муҳокама қилинди.