«Қишда „свет“ ўчмайди эмас, ўчади». ҲЭТ раҳбари — мавсумга тайёргарлик ва режали узилишлар ҳақида
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 843 млрд сўм маблағ ажратилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақуловнинг айтишича, авария хавфи юқори бўлган объектларда таъмирлаш ишлари якунланган. Бироқ бу электр узилишлари бўлмайди, дегани эмас. «Қишда „свет“ ўчмайди эмас, ўчади», — деди у.