Тошкентда курьерни сўкиб, унга таҳдид қилган ресторан ходими 5 суткага қамалди
Тошкентда ЦУМ олдидаги пиёдалар йўлида жойлашган ресторан терассасида 17 ёшли курьерни ҳақоратлаб, таҳдид қилган Brasserie Park ресторани вакили 5 суткага қамалди. Аввалроқ воқеа видеоси тармоқларда тарқалгач, бир неча йилдан буён мавжуд терраса ҳокимлик томонидан демонтаж қилинганди.