Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги ва Германиянинг RecruitMed компанияси юк машинаси ҳайдовчилари учун 50 та иш ўрни таклиф қилмоқда. Танловдан ўтганлар Тошкентда олти ой давомида немис тилини бепул ўрганади. Иш ҳақи ойига 1800 еврони ташкил этади.