Тошкентнинг Учтепа туманида сунъий кўл ташкил этилади
Тошкентнинг Учтепа туманида 90 сотих майдонда сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди. Сув ҳавзаси қудуқлар ҳамда ариқлардан келадиган сув оқими ҳисобига тўлдирилади. Кўл атрофида сайр йўлаклари ва ўриндиқлар бўлади.