Ўзбекистон ҳукумати ёпиқ қарор билан шакар импортига квоталарни тасдиқлади
Ўзбекистон ҳукумати оқ шакар импортига йилига 300 минг тонна миқдорида квоталар белгилади. Улар ичимликлар, қандолат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимланади. Қарор ёпиқ ҳужжат билан қабул қилинган. Давлат харидларида маҳаллий шакар заводларига устуворлик берилади.