Ўзбекистонда сувдан қарзи борларнинг электр учун тўлов қилиши чекланади. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлигини тўламаган истеъмолчиларнинг электр учун тўлов қилиш имконияти чекланиши мумкин. Бироқ бу чеклов қарз пайдо бўлиши билан дарҳол эмас, нотариус ёки суд орқали ундирув жараёни ўтказилганидан кейингина қўлланади.