Тошкентда 24 ёшли шахс нарколаборатория ташкил этгани аниқланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ижарага олинган хонадонда синтетик наркотиклар тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган 2002 йилда туғилган фуқаро ушланди. Хонадондан 3,5 кг гашиш мойи, гашиш, марихуана ва гиёҳвандлик моддаси қўшилган печеньелар мусодара қилинди.