Марказий банк Ўзбекистонда кредит ва омонат ставкалари яқин 3−4 йилда пасайишини кутмоқда
Ўзбекистонда кредит ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари яқин 3−4 йилда аста-секин пасайиши мумкин, деди МБ раҳбари ўринбосари Нодирбек Ачилов. Кредитлар бўйича ўртача ставкалар бир йилдаёқ 2−3 фоиз бандига тушди. Банклар йиллик 18 фоиздан юқори ставкали омонатларни тобора кам таклиф қилмоқда.