«Радикаллашув бир зумда содир бўлмайди» — Ўзбекистон ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов
Инсонларнинг радикаллашуви бир зумда содир бўлмайди, бу мураккаб ижтимоий жараён, деди Ўзбекистон ДХХ раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов. Унга қарши ҳуқуқий, маънавий ва рақамли маданиятни ошириш, танқидий фикрлаш ва муросасизлик ғояларига қарши иммунитетни ривожлантириш орқали курашиш керак.