«Одамлар пишлоқни камроқ, нонни кўпроқ ейди». Президент ҳузуридаги кенгаш озиқ-овқат божларини танқид қилди
Ўзбекистонда ҳукумат сут маҳсулотлари, мева ва макарон каби тўққиз гуруҳдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ноль даражали импорт божларини узайтирмасликни таклиф қилди. Президент ҳузуридаги кенгаш аъзолари нархлар ошиши мумкинлиги ва иқтисодий асослар етарли эмаслигидан огоҳлантирди.