Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи 292 млн сўмни ташкил этмоқда — Марказий банк
Тошкентда июнь ойида бир сотих ернинг ўртача таклиф нархи қарийб 292 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга кам. Марказий банк аввалроқ ушбу пасайишни шаҳар марказидан узоқроқда жойлашган туманларда ер участкалари таклифи ортгани билан боғлаганди.