Чалғитувчи кредит таклиф қилган банклар фоалияти олти ойгача чекланади
Ўзбекистонда чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотини истеъмолчига таклиф этган банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга ошириши олти ойгача чекланиши ва (ёки) тақиқланиши мумкин. Банклар кредит рекламаси ва шартномасида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш жойлаштириши шарт.