Ўзбекистонда ғорлар сайёҳлик объектларига айлантирилади
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарёдаги 10 та ғорда спелеотуризмни (ғор туризми) ривожлантириш режалаштирилди. Объектларда туристик инфратузилма ва хавфсизлик тизими яратилади, электрон реестр тузилади, гидлар тайёрланади ва халқаро илмий экспедициялар ўтказилади.