Саида Мирзиёева: «Шаҳарлар ўз-ўзидан замонавий ва яшил маконга айланиб қолмайди, мутахассислар керак»
«Ўзбекистон шаҳарлари ўз-ўзидан замонавий ва яшил бўла олмайди. Ноанъанавий фикрлайдиган мутахассисларни етиштириш муҳим», — деди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева. У Бутунжаҳон архитектура куни муносабати билан Тошкент архитектура-қурилиш университетига ташриф буюрди.