Қорақалпоғистонлик рассом Қидирбай Нажимовнинг асарлари Республика болалар кутубхонасида намойиш этилмоқда
Республика болалар кутубхонасида қорақалпоғистонлик график рассом Қидирбай Нажимовга бағишланган кўргазма очилди. Унда Савицкий музейи тўпламидан рассомнинг китобларга иллюстрациялари ва граттаж техникасидаги асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазма доирасида маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилади.