Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади
Ўзбекистонда 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади. Ҳозирда бу миқдор 1 кг учун БҲМ 2 фоизи — 8800 сўмга тенг, 1 ноябрдан 7 040 сўм/кг бўлади.