ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозини яхшилади, аммо ташқи тақчиллик ортишини кутмоқда
ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши прогнозини 2026 йил учун 7,8 фоизга, 2027 йил учун 6,5 фоизга оширди. Инфляция ва ишсизлик пасайиши кутилмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги ортиши мумкин. Яқин Шарқдаги уруш ва энергия нархларининг юқорилиги хатар туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди.