Тошкентда 2030 йилгача 126 мингта янги мактаб ўқувчи ўрни ва 40 мингта боғча ўрни яратиш кўзда тутилган
Тошкентда 2030 йилгача республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан мактабларда 126 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, боғчаларда 40 мингта қўшимча ўрин ташкил этилиб, мактабгача таълим қамрови 92 фоизга етказилади.