Тошкентда мактабларда 141 минг, боғчаларда эса 65 минг ўрин етишмайди. Ҳокимият муаммони қандай ҳал қилади?
Ўқувчилар сони кўпайиши туфайли Тошкентда мактаб ўринлари танқислиги 2030 йилгача 141 мингдан 212 минггача ошиши мумкин. Ҳокимият қўшимча 126 мингта ўқувчи ўрни яратиб, мактаблардаги тирбандликни камайтиришни режалаштирмоқда. Пойтахтда боғчаларда ҳам 65 минг ўрин етишмайди.