«Погон қонунни бузиш ҳуқуқини берадими?» Тошкент ИИББ ходимларининг синфхонадаги «профилактик тадбири» қораланмоқда
ИИББ ходимларининг мактабда ўқувчларни доска олдига чиқариб, машинанинг олд ўриндиғида ўтириб келишини сўрагани акс этган видео муҳокама қилинмоқда. Болалар омбудсмани бу ҳолатни бола манфаатларига зид деб атади. «Погон қонунни бузиш ҳуқуқини берадими?» — дейди Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко.