Тарифлар оширилиши Ўзбекистон аҳолисини электр энергияси ва газни тежашга ундади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тарифлар оширилганидан сўнг ўзбекистонликлар энергия ресурсларини тежаброқ сарфламоқда, деди иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафаев. Унинг маълумотларига кўра, 2023−2025 йилларда бир абонентнинг ўртача ойлик электр энергияси истеъмоли 13 фоизга, газ истеъмоли эса 21 фоизга камайган.