Aksa Ўзбекистоннинг яна учта вилояти электр тармоқларини бошқарувга олишни режалаштирмоқда
Туркиянинг Aksa Enerji компанияси бир ҳафта ичида Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари электр тармоқлари бўйича келишувларни имзолашни режалаштирмоқда. У йўқотишларни камайтириш учун тармоқларга сармоя киритмоқчи. Аввалроқ у Самарқанд электр тармоқлари тендерида ғолиб чиққанди.