Боксчи Баҳодир Жалолов Соломон Дакресни мағлуб этиб, 18-ғалабасини қўлга киритди (видео)
Боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангда британиялик Соломон Дакресни ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан мағлуб этди. 5-раундда у рақибини нокдаунга жўнатди, бироқ жанг тўлиқ ўн раунд давом этди. Икки карра олимпия чемпиони профессионал рингдаги 18 та жангида 18-ғалабасини қўлга киритди.