Президент Ўзбек тили байрами кунида янгиланган ўзбек алифбоси тўғрисидаги қонунни имзолади
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами кунида ўзбек алифбосининг янги варианти тўғрисидаги қонунни имзолади, дея маълум қилди Саида Мирзиёева. «Ўзгаришлар осон кечмайди, кимлардадир эътироз ёки хавотир уйғотиши ҳам табиий. Лекин ёзувимиздаги ноқулайликларга барҳам беришнинг бошқа йўли йўқ», — деди у.