«Росатом» раҳбари Ўзбекистон президенти билан учрашди ва АЭС қурилиши билан танишди
Шавкат Мирзиёев ва «Росатом» раҳбари Алексей Лихачёв Жиззах вилоятида АЭС қурилишини муҳокама қилди. Бир кун аввал Лихачёв АЭС майдончасига борди. У ерда биринчи энергоблок пойдеворига бетон қуйиш ишлари давом этмоқда. Станция яқинида атомчилар шаҳарчаси қурилиши ҳам бошланган.