Migros супермаркетлари ва мудофаа саноати. Anadolu Group Ўзбекистондаги режалари ҳақида маълум қилди
Туркиянинг Anadolu Group ҳолдинги чакана савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида Migros супермаркетлар тармоғи иштирокида Ўзбекистонда янги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. Компания, шунингдек, автомобилсозликдаги фаолиятини кенгайтириш ва мудофаа саноатида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.