Ўзбекистон — Туркия бизнес кенгаши: Шавкат Мирзиёев, Саида Мирзиёева ва Жавдат Йилмаз нималар деди?
Ўзбекистон — Туркия бизнес кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг эшиги ҳам, юраги ҳам Туркия учун очиқ эканини таъкидлади. Саида Мирзиёева кенгаш самарали ҳамкорлик майдонига айланишига ишонч билдирди. Туркия вице-президенти кенгаш янги инвестиция ва лойиҳаларга йўл очишини айтди.