«Ўзбекистон юқори нархга рози бўла олмайди». Вазир — Хитой компаниялари билан музокаралар ҳақида
Каналларни бетонлаш бўйича чўзилиб кетган музокаралар ҳақида хабарлардан сўнг Хитой элчихонаси Ўзбекистон томони билан боғланди. Вазир Шавкат Хамраев нарх келишмовчиликлари Хитой билан ҳамкорликдан воз кечишни англатмаслигини айтиб, муваффақиятли қўшма лойиҳаларни эслатди. Музокаралар давом этмоқда.